Непалда 17 мингдан ортиқ бола шошилинч ёрдамга муҳтож – UNICEF
Олам
−
07:18 777 2 дақиқа
Жорий йилнинг 26 август куни Непалнинг Расува, Нувакот ва Дҳадинг туманларига ёпирилган вайронкор сел оқими оқибатида камида 17 минг нафар бола жабр кўрди. Бу ҳақда UNICEF хабар берди.
Ҳозирга қадар олинган баҳолашларга кўра, 500 дан ортиқ одам, жумладан, камида 14 нафар бола ҳалок бўлган, юзлаб одамлар ҳануз бедарак йўқолганлар рўйхатида қолмоқда. Қидирув-қутқарув операциялари давом этар экан, қурбонлар сони яна ортиши мумкин.
“Расува ва Дҳадингдаги болалар жуда қисқа вақт ичида ўз ҳаётлари кўз олдиларида ювилиб кетганига гувоҳ бўлишди: уйлар, синфхоналар ва тиббиёт муассасаларига зарар етди. Жуда кўп одамлар ўз ҳаётини ва яқинларини йўқотдилар”, дейди UNICEF’нинг Непалдаги вакили Алиса Акунга.
Алиса Акунганинг айтишича, қурбонлар сони ортишда давом этар экан, ушбу фожиа ҳали тугашдан йироқ. Сув тошқинидан омон қолган болалар энди касалликлар, озиқ-овқат етишмовчилиги, зўравонлик ва эксплуатация хавфига дуч келмоқда. UNICEF жойларда ишламоқда ва ёрдам кўламини кенгайтирмоқда, аммо ёрдамга муҳтож ҳар бир болага кўмаклашиш учун зудлик билан кўпроқ ресурс зарур.
18 та мактаб бутунлай вайрон бўлган, яна 20 таси зарар кўриб, болаларни таълим олиш, ўйнаш ва тикланиш учун хавфсиз жойлардан маҳрум қилган. Офатдан жабрланган ҳудудларда ўнлаб мактаблар дарё қирғоқлари яқинида жойлашган ва ҳануз хавф остида қолмоқда. Тахминларга кўра, мактаб ёшидаги 10 мингга яқин бола таълимни давом эттириш учун шошилинч қўллаб-қувватлашга, жумладан, вақтинчалик ўқув марказларига кириш, ўқув материалларини алмаштириш ҳамда болалар ва ўқитувчилар учун психосоциал ёрдамга муҳтож.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Непал ва Хитойда музлик қулаши оқибатида юзага келган сув тошқинларида камида 552 киши ҳалок бўлди, қарийб минг киши бедарак йўқолгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, Непалда 547 киши, Хитойнинг Тибет ҳудудида эса 5 киши ҳалок бўлган. Икки мамлакатда қарийб 1 минг киши бедарак йўқолган. Уларнинг камида 540 нафари хорижий фуқаролар бўлиб, кўпчилиги Ҳиндистондан Тибетдаги Кайлаш тоғи ва Манасаровар кўлига зиёратга йўл олганлар ҳисобланади.
Live
БарчасиТиббий хизматлар ҳажми 3 карра ошди
28 август
Мактабларда қамров 78 фоизга оширилди
28 август