Тезкор: Нурсултон Назарбоевнинг жияни ҳибсга олинди

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш ҳибсга олинди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. 

У Қозоғистонда намойишлар бошланиши ортидан, бундан икки кун аввал Миллий хавфсизлик қўмитасининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. 

43 ёшли генерал-лейтенант Самат Сатибалдиули Абиш Қозоғистон Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг укасининг ўғлидир. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси академиясини ва Россия Ташқи разведка хизмати академиясини тамомлаган. 

2010 йил январидан 2015 йил декабригача Абиш кадрлар бўлими бошлиғи лавозимидан Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосаригача кўтарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2713

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг