Наврўз арафасида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Бу қизиқ
−
19 Март 2021
10072Бугун, 19 март куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нам ва деярли салқин ҳаво массалари кириб келиши бошланди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Эртага, 20 март куни ҳаво массаларининг кириб келиши Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Кўпчилик туманларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 10-15° илиқгача пасаяди. Баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.
Байрам куни 21 мартда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент вилоятида эса ёмғир фақат кечаси ва эрталаб ёғиши мумкин.
22 мартда республиканинг барча ҳудудларида (шимолий ҳудудлардан ташқари) ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади.
Ҳаво ҳарорати 21-22 мартда 15-20° илиқгача кўтарилади.
LiveБарчаси