Навоийдаги чиқинди полигонида ёнғин юз берди (видео)
3-саҳифа
−
28 феврал 2023 4366 1 дақиқа
Кеча, 27 февраль куни Навоий вилояти Учқудуқ туманидаги чиқинди ташлаш полигонида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, чиқинди ташлаш полигони туман марказидан 10-12 км олис масофада жойлашган бўлиб, ушбу ёнишдан ҳосил бўлган тутуннинг туман маркази аҳолисига ҳеч қандай таъсири бўлмаган.
“Ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги ҳузурида мутасадди идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган. Полигондаги ёнғин туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, Табиат ресурслари вазирлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан мазкур масала ўрганилиб, қўшимча маълумот берилишини айтган.
Live
Барчаси