Навоийда радиоактив моддани $50 мингга пулламоқчи бўлганлар ушланди
3-саҳифа
−
10 Март 2022 7689 1 дақиқа
Навойда радиоактив моддани 50 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 4 март куни Навоий вилояти ИИБга фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, Навбаҳор туманида яшовчи икки нафар шахс ноқонуний равишда “Радий” моддасини 50 000 долларга сотмоқчи экани ҳамда уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.
Мазкур аризага асосан 5 март куни тезкор тадбир ўтказилган. Унда Навбаҳор тумани “Қалқонота” маҳалласида жойлашган “Шукрона” тўйхонаси олдида икки нафар шахс шиша идишга жойлаштирилган “Radiy Rа 226 02 5” ёзувли 250 гр радиоактив моддани “харидор”га 50 000 долларга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 252-моддаси (Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Live
Барчаси