Навоийда болалар оммавий заҳарланди
3-саҳифа
−
11 Сентябрь 2022
25720Навоий вилояти Кармана тумани 6-сонли Мактабгача таълим муассасасида кўп сонли болалар оммавий заҳарланди. Овқат ёки сувдан заҳарланиш бўлгани ҳақида тахминлар бор.
Навоий вилояти прокуратураси маълумотларига кўра, 9 сентябрь куни соат 17:00 да Кармана туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимига 10 нафар вояга етмаганлар умумий ҳолсизлик, қусиш ва ич кетиши каби клиник белгилар билан ётқизилган.
Ушбу белгилар бўйича беморларга туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлими томонидан “ошқозон-ичак фаолиятини бузилиши” ташҳиси қўйилиб, уларнинг 9 нафарига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган ва аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли, шифохонадан чиқарилган.
Айтилишича, 1 нафар вояга етмаган бошқа касаллик аломатлари ўткир респератор, юқори нафас йўлларининг шамоллаши ташҳиси билан даволанмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Экспертиза текшируви учун тегишли намуналар олиниб, суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
“Терговга қадар текшириш натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади прокуратура хабарида.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь