Навоий вилоятида қиймати 100 млн, Тошкент вилоятида эса 500 млн АҚШ долларига тенг бўлган ИЭС қурилади

Жамият

image

Жорий йилнинг 24 май куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда маҳаллий тадбиркорлар ва ишбилармонлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. 

Тадбирда жорий йилнинг 10 май санасида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти тадбиркорларга атрофлича тушунтирилди. Шунингдек, давлат раҳбари томонидан 2019 йилнинг апрель ойида қабул қилинган “Республика иқтисодиётига тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасида 2019 йилда ишлаб чиқилиши лозим бўлган давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги қонунчилик асосининг мавжудлиги жамият ва иқтисодиёт учун жуда муҳим. Қонун қабул қилинишидан ташқари, ундан келиб чиқадиган қонунчилик ҳужжатларининг ишлаб чиқилиши ва уларнинг ишлаши – ушбу соҳада тизимни яратиш учун зарур ҳисобланади. Мазкур қонунинг қабул қилиниши ДХШ соҳасига қонуний асосни яратди, бу эса ўз ўринда республикага инвесторлар фаоллигини ва ишончини оширишга, хусусий секторнинг молиявий ва бошқа ресурсларини жалб қилишига олиб келади. Қонунининг ўзига хос жиҳатлари шундаки: у тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжат ҳисобланади, демак Ўзбекистонга ДХШ йўналиши бўйича пул тикмоқчи бўлган инвестор учун бошқа қонуности ҳужжатларни ўрганиш зарурияти камаяди. 

Давлат раҳбарининг апрель ойидаги қарорида 2019 йилда тегишли вазирликлар ва агентлик ҳамкорлигида 15 та ДХШ лойиҳаларини ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилган. Хусусан Навоий вилоятида қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлган 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш, 27 млн АҚШ доллари дея баҳоланган Гемодиализ марказларини яратиш ва гемодиализ хизматини кўрсатиш, Тошкент вилоятида қиймати 500 млн АҚШ доллари бўлган ИЭС қуриш ва модернизация қилиш, Халқаро аэропортни модернизация қилиш (умумий қиймати 470 млн АҚШ доллар) лойиҳалари шулар жумласидан. Мазкур ДХШ лойиҳалари, ҳамкорлик қилиш истагида бўлган хорижий ёки маҳаллий инвесторлар билан амалга оширилади.

Давра суҳбатида тадбиркорларга шу ва бошқа ДХШ лойиҳалари ҳақида батафсил маълумот берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХШ Савдо-саноат палатаси

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг