Навбатдаги антирекорд: ССВ 900 дан ортиқ янги ҳолат ҳақида маълумот берди

Жамият

image

2021 йил 30 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 129327 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги суткада 924 кишида коронавирус ва 559 кишида пневмония аниқланган.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 95 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 35 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 99 нафари Жиззах вилоятида,
  • 29 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 20 нафари Навоий вилоятида,
  • 35 нафари Наманган вилоятида,
  • 94 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 28 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 102 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 89 нафари Фарғона вилоятида,
  • 47 нафари Хоразм вилоятида,
  • 98 нафари Тошкент вилоятида,
  • 136 нафари Тошкент шаҳрида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 50 нафар,
  • Бухоро вилоятида 14 нафар,
  • Жиззах вилоятида 95 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 25 нафар,
  • Навоий вилоятида 39 нафар,
  • Наманган вилоятида 32 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 100 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 37 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 104 нафар,
  • Фарғона вилоятида 75 нафар,
  • Хоразм вилоятида 42 нафар,
  • Тошкент вилоятида 74 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 109 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 123164 (+796) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 8 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 874  нафарни ташкил қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг