Навальний тергов изоляторидан олиб кетилди

Олам

image

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний “Матросская Тишина” ҳибсхонасидан олиб кетилди. Бу ҳақда унинг адвокати Вадим Кобзев маълум қилди.

Навальний қаерга кўчирилган бўлса ҳам, унинг ҳимояси тўғрисида хабардор қилинмади, деди мухолифатнинг адвокати Олга Михайлова. 

“Навальний келганидан кейин қариндошлари унинг қаердалиги тўғрисида хабардор бўлишини кутмоқдамиз”, дейди у.

Адвокатнинг таъкидлашича, изолятордан бундай шошилинч равишда кўчириш белгиланган амалиётни бузмоқда.

ЭСлатиб ўтамиз, Навальний 17 январь куни Германиядан келганидан кейин дарҳол ҳибсга олинди. 19 январь куни мухолифатчи “Матросская Тишина” ҳибсхонасига олиб кетилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг