Наманганда йўлни кесиб ўтаётган фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди

3-саҳифа

image

Наманган вилоятида ҳайдовчи Nexia русумли автомашинада йўлни кесиб ўтаётган фуқарони уриб юбориши оқибатида жабрланувчи шифохонада вафот этди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маьлум қилинишича, жорий йилнинг 26 июнь куни соат 08:30 ларда, Поп туманида яшовчи 1946 йилда туғилган фуқаро Пунгон-Ғурумсарой-Поп йўлининг 24-километрида Nexia русумли машинасини бошқариб бораётган бўлган.

Ҳайдовчи машина бошқарувини йўқотиб, йулни кесиб ўтаётган пиёда, шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқарони уриб юборган. Оқибатда жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жорий йилнинг 26 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қашқадарё вилоятида Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси велосипедни уриб юбориши оқибатида набира билан унинг бобоси вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.

Сардор Тўланбоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг