Наманганда соғайганлар сони 5 нафарга кўпайди
Жамият
−
15 май 2020 6258 1 дақиқа
Наманган вилоятида 5 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 14 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун Наманган вилоятида 5 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.
Таъкидланишича,соғайганларнинг барчаси Наманган вилоятидан (2 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Уйчи туманидан, 1 нафари эса Наманган туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 3 нафари аёллар бўлиб, энг ёши каттаси 60 ёшда, ёши кичиги эса 3 ёшли қизалоқ.
Маълумот учун, вилоятда шу пайтга қадар 202 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 207 нафарга етди. Ҳозирда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 2141 нафарга етди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август