Наманганда газ портлаши оқибатида 4 киши куйди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Косонсой тумани “Нуробод” маҳалласида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 7 февраль куни соат 07:30 ларда Косонсой тумани “Нуробод” маҳалласи Навбаҳор кўчасидаги уйда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши келиб чиққан.

Оқибатда 4 нафар фуқаро жароҳатланиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

“Айни вақтда чақнаш оқибатлари бартараф этилмоқда. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Ички ишлар бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, прокуратура ҳамда “Ҳудудгазтаъминоти” ходимлари келган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 январь куни Наманганда газ портлаши оқибатида 2 киши куйган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг