Наманганда банк иш бошқарувчиси бировнинг номига кредит олиб, пулларни “туя қилди”

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Уйчи туманида 50 ёшли аёлнинг картасидан 15 миллион сўмдан зиёд пулни ечиб олган банк иш бошқарувчиси аниқланди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи 50 ёшли аёл С.Н.нинг номига розилигисиз 15 460 000 сўм кредит расмийлаштирилиб, ушбу миқдордаги пуллар банк картасига туширилган. Пуллар шу заҳоти бошқа банк картасига ўтказиб олинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи 27 ёшли Б.Б. содир этгани аниқланган.

Маълум бўлишича, Б.Б. банк иш бошқарувчиси лавозимида ишлаб келиб, хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда фуқаро С.Н.нинг шахсий маълумотлари орқали унинг номига кредит расмийлаштириб, пулларни ноқонуний ўзлаштирган.

Жиноят содир этган Б.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қонунга кўра, бундай жиноий ҳаракатлар учун 1 йилдан 3 йилгача озодликдни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан махрум қилиш жазоси назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

кредит пуллар банк иш бошқарувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг