Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдириб кетилди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 7 январь куни соат 8:00 ларда Наманган вилояти Поп тумани “Анҳор” МФЙ ҳудудида жойлашган бино ҳовлисида қотиллик юз берган. У ердан шу бинода қоровул бўлиб ишлаб келган 66 ёшли эркакнинг қотиллик аломатлари билан жасади топилган. 

Вилоят ИИБ ва прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан судланган 41 ёшли фуқаро содир этгани аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

716

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг