МЮ Санчога нарх белгилади
Спорт
−
27 Июнь 2023
2800“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Жейдон Санчони сотмоқчи. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, инглиз клуби 23 ёшли футболчи билан 52 миллион евро эвазига хайрлашиши мумкин. Футболчига Лондоннинг “Тоттенхем” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Санчо 2021 йилнинг ёзида Дортмунднинг “Боруссия”сидан “Манчестер Юнайтед”га ўтган эди. Якунланган 2022/2023 йилги мавсумда ярим ҳимоячи Англия Премьер-лигасида “қизил иблислар” сафида 26 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эрик тен Хаг шогирдлари мавсумни Англия чемпионати турнир жадвалининг 3-поғонасида якунлади. “Манчестер Юнайтед” Англия кубоги финалида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда мағлуб бўлди.
LiveБарчаси