Мўжиза сари 10 босқич: биринчи босқич — сўзларнинг мўжизавий ҳислати

Бизнес

image

Ҳар бир инсон мўжизавий дунёга кириш имкониятига эга ва “The Magic” жамоаси биринчи услубни тақдим этади. 

Мўжизага ишонишни бошлаганимиздан сўнг, ҳаётимиз мазмунга тўлади. Бир лаҳзага тасаввур қилинг, агар инсонлар мўжизаларга ишонишни тўхтатсалар, нима бўлар эди? Агар болалик даврида Уолт Дисней ўз орзуйига ишонмаганида, ҳозирда машҳур Уолт Дисней компанияси бўлмас эди, миллионлаб болалар ва уларнинг ота-оналари учун Диснейленд ва мўжизалар бўлмас эди.

Шундай қилиб, The Magic жамоаси болаликдан ҳаммага таниш бўлган энг меҳрибон эртаклардан илҳомланиб, "Танга билан дунё бўйлаб" деб номланган ажойиб ҳикоясини яратди. 

Китобда дунё бўйлаб ғаройиб танга билан саёҳат қилган ва йўлидаги турли тўсиқларни енгиб ўтган бола ва унинг ҳаёлий дўсти ҳақида ҳикоя қилинади.

Ватанимизнинг ўзига хослигини очиб берадиган мотивлар билан тўлдирилган сюжет Ўзбекистон маданиятига мослаштирилган. Китобдаги иллюстрациялар ўқувчини мўжизавий муҳитга сингдиради ва персонажлар ҳаракати уларни меҳрибон, жасур бўлишга ва ўзларига бўлган ишончни йўқотмасликка ўргатади. Ушбу ҳикояни кичкинтойлар билан ўқиётганингизда, сиз мўжизавий оламга шўнғийсиз ва унинг бош қаҳрамонларига айланасиз. Бу эса сўзлар мўжизавий ҳислатларга эга эканлигини англатади.

2019 йил декабр ойи охирида чекланган миқдорда китоблар чоп эттирилган ва Тошкент шаҳридаги кўплаб мактабларнинг ўқувчилари ушбу асар билан танишиб чиқдилар, шунингдек ҳикоя асосида театрлаштирилган спектаклни томоша қилдилар. Яқин оради асарнинг иккинчи нашри режалаштирилмоқда ва иллюстрацияларга бой бўлган китоб мамлакатимизнинг барча китоб дўконларида мавжуд болади. Ҳозирги вақтда эса mediapark.uz интернет-дўконида китобларнинг чекланган нашри мавжуд.

Бу ҳаммаси эмас: ушбу ҳикоя мўжизали дунё яратилишига асос берди, у ерда сиз ғаройиб танга билан ҳақиқатдан ҳам саёҳат қилишингиз, турли мамлакатлар маданияти билан танишишингиз, янги дўстлар учратишингиз, мўжизали ҳиссиётларни ҳис қилишингиз мумкин.

Буларнинг барчаси Magic City-да — бутун оила учун энг катта кўнгилочар майдонда мавжуд. 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

40

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг