Муваффақиятсиз лойиҳага қайтиш: Google ақлли кўзойнак ишлаб чиқармоқчи
Олам
−
10 Декабрь 1725 2 дақиқа
Технология гиганти Google аввалги муваффақиятсиз уринишидан сўнг сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган янги авлод ақлли кўзойнакларини 2026 йилда бозорга чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Google’нинг янги технологияси фойдаланувчиларга компаниянинг СИ маҳсулотлари, жумладан, “Gemini” чат-боти билан ўзаро алоқа қилиш имконини беради. Компания икки хил турдаги кўзойнак ишлаб чиқаришни мақсад қилган. Биринчи маҳсулот – экрансиз ёрдам учун мўлжалланган бўлса, иккинчиси – кўзойнакнинг ўзида дисплейга эга бўлади.
Таҳлилчи Паоло Пескаторе BBC’га берган интервьюсида Google аввалги хатоларини такрорламаслиги кераклигини айтган. Таҳлилчи янги уриниш учун ҳозирги вақт “Gemini” муваффақияти туфайли қулай фурсат эканини қайд этган.
Маълумот учун, Google ўзининг аввалги лойиҳаси – “Google Glass”ни 2013 йилда тақдим этган ва 2015 йилда бу маҳсулотни ишлаб чиқаришни тўхтатган. Қурилманинг “Google Glass Enterprise” деб номланган янгиланган версияси эса 2023 йилда муомаладан чиқарилган.
Google нафақат аввалги хатоларидан сабоқ олиши, балки аллақачон Ray-Ban ва Oakley каби брендлар билан ҳамкорлик қилган Meta билан рақобатлашиши керак. “Counterpoint Research” тадқиқот фирмаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг биринчи ярмида СИ кўзойнаклари савдоси аввалги йилга нисбатан 250 фоиздан кўпроқ натижа қайд этган. Бунга Meta қурилмаларига бўлган талаб сабаб бўлган.
Дастлабки “Google Glass” эса шахсий ҳаётга таъсир ва фодалилик борасидаги саволлар туфайли муваффақиятсизликка учраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда Google’да энг кўп нималар қидирилгани эълон қилинганди.
Нигора Махаммадиева
Live
Барчаси