Қозоғистонда коронавирусдан ўлганлар 100 нафарга етди

Олам

image

Қозоғистонда яна уч киши коронавирусдан вафот этди ва мамлакатда жами қурбонлар 100 нафарга етди. Бу ҳақда Қозоғистонда COVID-19 тарқалиши бўйича расмий маълумот бериб бориладиган саҳифада хабар қилинди.

Сўнгги ўлимлар Нур-Султонда қайд этилган. 1946 ва 1952 йилларда туғилган икки аёл ва 1963 йилда туғилган эркак вирусдан вафот этган.

Маълумот учун, ўтган сутка давомида Қозоғистонда 335 та ҳолатда коронавирус аниқланган. Кунлик ўсиш 2,2 фоизни ташкил қилган. Жами касалланганлар 15 877 нафарга етган. Касалликдан соғайганлар 9 902 нафарни ташкил қиляпти.

Бундан ташқари, мамлакатда умумий статистикага киритилмайдиган 656 та аломатларсиз коронавирус юқтириш ҳолати аниқланган. Қозоғистонда бугунгача 6 831 та ҳолатда аломатларсиз коронавирус аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг