Мустақиллик байрами кунлари қандай об-ҳаво кузатилади?
Бу қизиқ
−
29 Август 2022
12546Ҳафтанинг биринчи ярмида, шунингдек, Мустақиллик байрами кунлари Ўзбекистон бўйича об-ҳавонинг ўзгариши кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Ҳафтанинг биринчи ярмида ва байрам кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳаво ҳарорати ҳафтанинг биринчи ярмида 33-35 даража атрофида бўлади. Байрам кунлари 33-37 даражагача бироз иссиқроқ бўлади. Кечалари ва эрталабки соатларда 13-18 даража атрофида бўлган қулай ҳарорат кузатилади.
LiveБарчаси