Мунтазам қаҳва ичишнинг фойдалари аниқланди
Фойдали
−
30 Ноябрь 2020
11453Қаҳва ичиш организмга фойдали таъсир кўрсатиши мумкин. Буни АҚШнинг Кливленд клиникаси диетологи Андреа Данн тасдиқлаган.
Мутахассис ичимликнинг фойдали хусусиятларини маълум қилган.
Унга кўра, қаҳвани мунтазам истеъмол қилиш иккинчи турдаги диабет ривожланиши хавфини камайтиради.
Бундан ташқари, ичимлик организмни асаб касалликларидан ҳимоя қилиши мумкин.
Шунингдек, олимларнинг таъкидлашича, қаҳва жигар циррози касаллиги эҳтимолини каматиради, саратон ва депрессиядан ҳимоя қилади.
Аввалроқ, организмни саратон ўсмаларидан ҳимоя қила оладиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бергандик.
LiveБарчаси