Мун Чжэ Ин Самарқандга етиб борди
Жамият
−
20 Апрель 2019 7307 1 дақиқа
Ўзбекистонда давлат ташрифи билан бўлиб турган Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин бугун, 20 апрель куни Самарқанд шаҳрига келди.
Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси расмийлари кутиб олди.

Ташриф давомида Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, хусусан, “Афросиёб” музейи, Мирзо Улуғбек расадхонаси, Регистон мажмуаси, Амир Темур мақбараси билан танишиш режалаштирилган.
