Мулкдорларнинг айрим солиқ қарзларидан кечилди

Жамият

image

Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан оширилган солиқлар натижасида ҳосил бўлган қарзлар ҳисобдан чиқарилди. Бу Ўзбекистон Президентининг “Таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарзини ҳисобдан чиқариш тўғрисида”ги фармони билан амалга ошди.

Фармонга кўра, фойдаланилмаётган объектлар мулкдорларига нисбатан оширилган ставкаларда қўлланилган таъсирчан солиқ механизми натижасида ҳосил бўлган мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича:

•    мавжуд солиқ қарзи ҳисобдан чиқарилади;
•    солиқ қарзини ундириш билан боғлиқ суд ва ижро ишлари тугатилади.

2022 йил 1 июлдан мазкур Фармон кучга киргунга қадар бўлган даврда таъсирчан солиқ механизмини қўллаш натижасида ундирилган солиқ келгуси тўловлар ҳисобига мулкдорларга қайтарилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 июлдан бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, тугалланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд ерга мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, солиқ имтиёзлари ва преференцияларнинг амал қилишини тўхтатиш тартиби бекор қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

135

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг