Муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарлик белгиланди
Жамият
−
03 Май 2019
4013Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Қонун қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда муаллифлик ҳуқуқини ва турдош ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди. бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида хабар берилди.
Унга мувофиқ, асарлардан ёки турдош ҳуқуқлар объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланиш, худди шунингдек асарларнинг ёки турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхаларини такрорлаш, тарқатиш ҳуқуқбузарлик қуролларини мусодара қилиб – фуқароларга энг кам иш ҳақининг бир бараваридан (202 минг 730 сўмдан) беш бараваригача (1 млн 13 минг сўмгача), мансабдор шахсларга эса 5 бараваридан (1 млн 13 минг сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, ихтирога, фойдали моделга ва саноат намунасига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун ҳам жавобгарлик чораси белгиланди.
Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар 3 ойдан сўнг кучга киради.
LiveБарчаси