Мўъжиза сари 10 босқич: бешинчи босқич — сув ости дунёсининг мўъжизаси

Бизнес

image

Ҳақиқий қароқчи ва хазина овчисига айланинг, океан тубига шўнғинг, сув ости дунёсини ўрганинг, акула билан юзма-юз учрашинг — денгиз саргузаштларини севувчиларнинг орзулари тез орада амалга ошади. Тошкентнинг марказида сув ости эртаги.

Йўқотилган Атлантида шаҳри услубидаги Ўзбекистондаги биринчи Океанариум Magic City оилавий-кўнгилочар ҳудудида барпо этилмоқда. Бу ерда ҳар бирингиз сув ости дунёсининг мўъжизасини ўрганишингиз ва юзлаб ажойиб мавжудотлар ҳақида билиб олишингиз мумкин бўлади. Барчангизга мўъжизавий саргузаштларни кафолатлаймиз. 

Океанариумда 100 дан ортиқ балиқ, илон ва ҳашаротлар турлари билан танишиш имконияти мавжуд бўлади. Улкан аквариумлар аҳолиси ўнта акула, ўттизта скатлар, ақл бовар қилмайдиган ва ҳайратга соладиган медузалар, "Клоун" ва "Жарроҳ" балиқларидан (ҳа, булар "Немо" мултфилмидаги қаҳрамонлар) ташкил этилади. 

Ташриф буюрувчиларни 20 метр узунликдаги сув ости туннели кутиб олади. Туннелга кириш хавфсиз ва ниҳоятда ҳаяжонли — денгиз дунёси кўзингиз олдида бўлади.

Океанариумда денгиз аҳолисини озиқлантириш шоу дастури ташкил этиш режалаштирилган. Тouch pool зонаси ташриф буюрувчиларга нафақат денгиз аҳолисини томоша қилишларига, балки балиқлар ва майда акулаларга тегишлари ва бошқа балиқларга ўз қўллари билан ем беришларига имкон беради.
Балиқ овқати махсус ошхонада тайёрланади. Тиббиёт хонасида ишлаш учун маҳаллий мутахассисларни тайёрлайдиган хорижий ветеринарларни таклиф қилиш режалаштирилган.

Аквариум "Ўзбекистон тарихи" ва "Жунгли", ғорлар зали, "Денгиз ости кемаси борти" ва "Синган аквариум", ёш кашфиётчилар зонаси ва денгиз гигантларининг скелетлари ҳақиқий ҳажмда намойиш этиладиган акула зали зоналарига бўлинади.

Бузилган кема 3,8 метр чуқурликдаги энг катта аквариумнинг пастки қисмига жойлаштирилади. Айнан шу ерда фарзандларингизни тасаввури чексиз бўлади. Тошкент Океанариумининг дўстона жамоаси ҳар куни ҳар хил шоу дастурлари билан сизларни қувонтириш учун янгидан-янги ғоялар тайёрламоқда!

Ҳозирда сайилгоҳда қурилиш ишлари олиб борилмоқда

Ҳамкорлик ва ижарага олиш учун қуйидаги телефон рақамига қўнғироқ қилинг: +998 71 202 77 99.

Реклама ҳуқуқи асосида.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Мўъжиза сари

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар