Москвада ўзбекистонлик мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув бўлди
3-саҳифа
−
20 Март 2023
14699Москвадаги турар-жой мажмуаси қурилиши майдонида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда “Central Asia” хабар берди.
Қайд этилишича, 18 март куни эрта тонгда “Остров” турар-жой мажмуасининг 50 дан ортиқ ишчиси арматура ва болға билан оммавий муштлашув уюштирган. Муштлашув қурувчилар орасида овқатланиш хонасига кириш вақти ўзаро тақсимланмагани ортидаб келиб чиққан. Иккала томон ҳам олдинроқ овқатланишни хоҳлаган.
Жанжал оқибати бир неча киши бошидан жароҳат олиб, реанимацияга ётқизилган. Ўнлаб одамлар полиция томонидан олиб кетилган.
“Остров” турар-жой мажмуаси бизнес-класс объекти ҳисобланади. Уни Туркиянинг “ANT YAPI SANAYİ VE TİCARET A.Ş.” компанияси қурмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь