Моддий маданий мерос объектлари рўйхати тасдиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, республика бўйича жами 8 минг 208 та моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари мавжуд бўлиб, шундан 4 минг 748 таси археология ёдгорликлари 2 минг 250 таси архитектура ёдгорликлари, 678 таси монументал санъат ёдгорликлари, 532 таси диққатга сазовор жойлардир.

Қарор билан Маданият вазирига зарурат бўлганда тегишли буйруқ билан, объектнинг номи, даври ва манзилига аниқлик киритиш (тушунтириш бериш) ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, Маданият вазирлиги асосли зарурат пайдо бўлганида миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида Ҳукуматга таклиф киритиб боради.

Миллий рўйхатга киритилган объектларга тарихий, бадиий ёки ўзга маданий қимматлилиги туфайли гаров ва ипотека қўлланилиши мумкин эмас, хусусий мулк ҳисобланган моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари бундан мустасно.


Мақола муаллифи

Теглар

Моддий маданий мерос

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар