Mobiuz ва ИИВ Қўриқлаш департаменти рақамли мобил хизматларни ишга туширмоқда (видео)
Бизнес
−
26 Май 1351 2 дақиқа
Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва Mobiuz алоқа оператори рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда аҳоли хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Бу мамлакатимиздаги телекоммуникация компанияси ва Ўзбекистон ички ишлар органлари ўртасидаги муҳим расмий шерикликлигининг ифодасидир.
.jpg)
Қўриқлаш департаменти – бутун Ўзбекистон бўйлаб уйлар, хонадонлар, хизмат кўрсатиш объектлари, мактаблар ва ўта муҳим, тоифаланган объектларни ишончли ҳимоясини таъминлайди. Хизмат “Сифат, ишонч, хавфсизлик” тамойили асосида иш юритади ва замонавий технологиялар ёрдамида фавқулодда чақирувларга тезкор жавоб қайтаради, ҳудудларда патруллик қилади ва жамоат жойларида тартиб сақлашга кўмаклашади.
Mobiuz – бутун мамлакат бўйлаб 8,3 миллиондан ортиқ абонент фойдаланадиган мобил алоқа оператори. Технология ва инфратузилмани бирлаштирган ҳолда, томонлар смартфон ва уяли алоқа тармоқлари орқали оддий, тез ва қулай қўриқлаш хизматларини яратмоқда.
Шериклик қуйидаги имкониятларни беради:
- фавқулодда чақирувларга жавоб қайтариш вақтини янада қисқартириш;
- қўриқлаш хизматини ҳар бир оила ва исталган бизнес учун оммабоп қилиш;
- фуқаронинг рақамли мурожаатини қўриқлаш ходимларининг амалий ҳаракатлари билан боғлаш.
“Меморандумнинг имзоланиши – давлат ва технологик бизнес ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйиш йўлидаги муҳим қадамдир. Қўриқлаш департаменти тезкорликни ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ-тартибот идораларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда мол-мулк дахлсизлигини таъминлаш учун замонавий рақамли воситалардан фойдаланишдан манфаатдор”, – дея таъкидлади Қўриқлаш департаменти бошқарма бошлиғи Акмал Қодиров.
“Хавфсизлик – бу давлат, бизнес ва ҳар бир инсоннинг умумий вазифаси эканига аминмиз. Қўриқлаш департаменти билан имзоланган меморандум шунчаки ниятлар баёноти эмас, балки технологияларимизнинг одамлар ва уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш йўлида самарали ишлашини таъминлайдиган амалий воситадир”, – деб эътироф этди Mobiuz’нинг Муҳим мижозлар билан ишлаш департаменти директори Андрей Цай.
Томонлар ҳамкорликдаги ишларни аллақачон бошлаб юборган ва тез орада аҳоли учун талабгир ва фойдали хизматларни ишга туширади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси