Mobiuz қўллаб қувватлаган Mazza Fest 2026 фестивали қандай ўтди
Бизнес
−
02 Июнь 698 2 дақиқа
29–31 май кунлари Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” ҳудудида Mazza Food & Music Fest 2026 бўлиб ўтди. Mobiuz мобил алоқа оператори унинг ҳамкорларидан бири сифатида қатнашди.
(1).jpg)
Мусиқа ва таомлар фестивали
Тошкентда ўтказиб юбориб бўлмайдиган тадбирлар бор ва Mazza Food & Music Fest ана шулар жумласидандир. Йилига икки марта “Ўзекспомарказ”нинг ёзги майдони очиқ осмон остидаги мусиқа ва таомлар ҳудудига айланиб қолади.
(1).jpg)
Бу йил бу ерда ўнлаб турли таомлар, миллий либос ва санъат намуналари тақдим этилди. Саҳнадан DJлар, BETWEEN US, Moreart, IOWA ва PIZZA каби гуруҳлари жонли ижрода куйлади. Тадбирга анъанавий тарзда маданиятга қизиққан ва мароқли дам олмоқчи бўлган минглаб меҳмонлар ташриф буюрди. Ҳаёт қайнаб-жўшган бундай жойда Mobiuz компанияси ҳам ҳозир бўлди.
(1).jpg)
Барчанинг эътиборида бўлган стенд
Компания стенди фестиваль шовқини ичида хотиржамлик маскани бўлиб хизмат қилди. Май ойи охиридаги жазирамада Mobiuz стендидаги салқин ичимликлар чанқоқни бостиришга ёрдам берди. Шу ўринда меҳмонларда Mobiuz тарифлари ва хизматлари бўйича маслаҳат ва ёрдам олиш имконияти ҳам бўлди.
.jpg)
Лекин барчани эътиборини тортгани – ютуқли ўйин бўлди: унда HP ProBook ноутбуки ҳамда “Mobi Home” тарифида бутун бир йилга бепул уй интернетига эга роутерлар ўйналди. Иштирок этиш шартлари оддий – тарифга уланиш ёки иловада рўйхатдан ўтиш, купонни олиб, лототронга ташлаш керак эди холос.
.jpg)
Ютуқли ўйин 31-май куни фестиваль майдонининг ўзида ҳамда компаниянинг Instagram саҳифасида жонли эфирда ўтказилди. Шу тариқа, ғолиблар ўз ютуқлари ҳақида барчанинг кўз ўнгида, фестиваль иштирокчиларининг гулдурос қарсаклари остида билиб олдилар.
Бундай тадбирлар Mobiuzга нима беради?
Компания учун бундай фестиваллар бир марталик акция эмас. Mobiuz йилдан-йилга мамлакатнинг йирик маданий ва мусиқий тадбирлари марказида бўлиб келмоқда.
.jpg)
Бундай майдонларда энг фаол аудитория: ёшлар, оилалар, олинган видеоларни гавжум жойда “сторис” сифатида бир зумда “учиб” кетишини ҳамда жонли эфир қилишни хоҳлайдиган фаол интернет фойдаланувчилари йиғилади. Фестиваль ва концертдар абонентлар билан расмиятчиликларсиз, улар билан бир тўлқинда бўлиб мулоқот қилиш масканидир.
.jpg)
Энг қизиғи ҳали олдинда
8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида Grammy, Oscar, Tony ва Emmy мукофотлари соҳиби, замонамизнинг энг танилган овозларидан бири Жон Леженд концерт беради. Бу унинг Марказий Осиёдаги илк концерти бўлгани учун кеча тарихий бўлиши кутилмоқда. Mobiuz ушбу тадбирнинг олтин ҳамкори сифатида иштирок этмоқда.
.jpg)
Mobiuz янгиликларини MyMobiuz Телеграм-каналида кузатиб боришингиз мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Россияга боради
02 Июнь