Мисрда автобус каналга қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди
Олам
−
13 Ноябрь 2022
6027Миср шимолидаги Дакахлия провинциясида автобуснинг каналига қулаши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “Al-Masry Al-Youm" газетаси хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса Эль Мансур ва Мит-Гамр шаҳарлари орасидаги йўлда содир бўлган. Бунга автобус рулидаги номутаносиблик сабаб бўлган.
Ҳайдовчи машинадан сакраб тушишга муваффақ бўлган.
Айни дамда қурбонлар ва эҳтимолий жабрланганларни қидириш ишлари олиб борилмоқда. Автобусда жами 45 дан ортиқ йўловчи бўлган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь