Ўзбекистонда зилзила қайд этилди
Жамият
−
04 Июль 2020
12820Бугун, 4 июль куни Тошкент вақти билан соат 14:52 да Тожикистонда ер силкиниши қайд этилди. Унинг таъсири Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.
Зилзила координаталари: 38,92 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 301 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 301 км, 3 балл.
Наманган : 238 км, 3 балл.
Aндижон : 237 км, 3 балл.
Фарғона : 176 км, 4 балл.
Гулистон : 257 км, 3 балл.
Жиззах : 301 км, 3 балл.
Самарқанд : 356 км, 3 балл.
Бухоро : 572 км, 2 балл.
Термиз : 376 км, 3 балл.
Қарши : 450 км, 2 балл.
Навоий : 498 км, 2 балл.
LiveБарчаси