Мирзиёевнинг Жанубий Корея ва Россияга ташрифи режалаштирилмоқда
Жамият
−
09 Апрель 2021
5585Айни вақтда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифинг ўтказмоқда. Унда Шавкат Мирзиёевнинг келаси ҳафта учун режалари маълум қилинди.
Асадовнинг айтишича, Ўзбекистон Президентининг Россия Федерацияси ва Корея Республикасига ташрифи режалаштирилмоқда.
Аввалроқ, 5 апрель куни Президент Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегация ҳамда 6 апрель куни Корея парламентининг Миллий Ассамблея Спикери Пак Бён Сок бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Унда ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида фикр алмашилган. Ҳар икки мамлакатга Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси