Мирзиёев Ўзбекистон-Қатар ўйинига борди (видео)
Спорт
−
10 Июнь 11666 1 дақиқа
Бугун, 10 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда. Учрашувини бевосита стадиондан кузатиш учун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон раҳбарига унинг қизи, Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева, Болгария Президенти Румен Радев ва Словакия Бош вазири Роберт Фицо ҳамроҳлик қилмоқда. Қайд этиш жиоз, Румен Радев ва Роберт Фицо IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган эди.
Маълумот уҳун, Жаҳон чемпионатига саралашнинг сўнгги ўйинига қадар Ўзбекистон МТЖ мундиал йўлланмасини ҳал қилиб бўлган эди.
Live
Барчаси