Мирзиёев UNICEF ижрочи директори билан учрашди

Жамият

image

Бугун, 27 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бўлиб турган БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кэтрин Расселни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Дастлаб Кэтрин Рассел Ўзбекистон етакчисига БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг самимий саломини етказди.

Қонунчиликни такомиллаштириш, болаларни парвариш қилиш ва қўллаб-қувватлашнинг янги механизмларини жорий этиш, ижтимоий хизмат ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантириш, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва уларнинг сифатини яхшилаш, миллий стандартларни ишлаб чиқиш, ижтимоий суғуртани кенгайтириш, инклюзив таълимни ривожлантириш ва бошқа устувор йўналишларда қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Шунингдек, 2030 йилгача мўлжалланган янги мамлакат дастурини қабул қилиш, шунингдек, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва манфаатларини илгари суриш масалалари бўйича қатор халқаро тадбирларни биргаликда ўтказишга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги доирасида мамлакатда бўлиб турган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев UNICEF Кэтрин Рассел Болалар жамғармаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг