Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийларга мукофотларни топширди

Жамият

image

Бугун, 15 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда қатнашган Президент Шавкат Мирзиёев сўзининг аввалида ўз ҳаётини ёш авлодга таълим-тарбия беришдек энг улуғ ишга бағишлаб келаётган барча муаллимларни табриклаб, уларга чуқур ҳурмат-эҳтиромини билдирди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил, 11 сентябрдаги фармонига мувофиқ, таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳи фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирланган эди. Улар орасида ўз маблағи ҳисобидан мактаблар қурган сахий тадбиркорлар, таълимдаги илғор ютуқларни жорий қилишга кўмаклашаётган хорижий ҳамкорлар ҳам бор.

Маросимда ана шу мукофотлар тантанали равишда топширилди.

“Мен кўплаб соҳа вакилларига унвон, орден ва медаллар бераман. Лекин устозлар мукофотланадиган кунни соғиниб кутаман. Кўксингизни безаб турган орден-медаллар муборак бўлсин. Юртимизда юксак мукофотларга муносиб фидойи муаллимлар кўпайсин”, деди Президент. 

Тақдирланганлар номидан сўзга чиққанлар таълим соҳасига эътибори, устоз зотига юксак ҳурмати учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг