Мирзиёев рақобатчисининг мигрантларни солиққа тортиш таклифига муносабат билдирди

Жамият

image

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодировнинг хорижда ишлаётган ўзбекистонликларни солиққа тортиш таклифига муносабат билдирди.

“Вилоятдан чет элга кетиб, меҳнат қилаётган фуқароларимиз имкон қидириб кетишган. Имкон қидирган одам фидойи одам бўлади. Ижтимоий тармоқларда четда юрадиганларни даромад солиғини тортиш ҳақида гап чиқди. Бу мутлақо асоссиз гаплар. Мен, Худо насиб қилиб, раҳбар бўлиб ишласам, бундай бўлмайди. Улар ўзига ва оиласига имкон яратяпти, ўзини иш билан таъминлаяпти, оиласини боқяпти. Уларни мен ўз фарзандларим деб биламан. Ўтган вақтда биз ҳам уларни қўллаб-қувватлаш учун чоралар кўряпмиз”, дейди номзод Мирзиёев.

Унинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида алоҳида департамент очилди. Уларнинг ҳаёти ва шароитини яхшилаш, касбга ўргатиш учун ҳаракатлар қилиняпти.

“Аҳолимизга мурожаат қилиб айтмоқчиман: кўнглингиз тўқ бўлсин, Ўзбекистонда сизга имкон яратиш учун ҳаракат қиламиз, (хорижда) тўлаётган cолиқларингизни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Миграция масаласи бўйича Россия ҳукуматига кўп мурожаат қиляпмиз.

Давлат, миллат, президент уларга оталик қилиши вазифамиздир. Уларнинг оғирини енгил қилишга ҳаракат қиламиз. Ўйлайманки, бу адолат намунаси бўлади”, дейди амалдаги Президент.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1689

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг