Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди
−
13 January 2022 12931 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов хабар бермоқда.
“Ватан ҳимоячилари куни арафасида Қуролли Кучларимиз ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолияти самарадорлигини таҳлилий кўриб чиқиш ва келгусидаги долзарб вазифаларни белгилаб олиш яхши анъанага айланган.
Ушбу мажлис улуғ сана – Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг шонли 30 йиллиги арафасида ўтказилмоқда”, деган Президент Мирзиёев.
Давлат раҳбари йиғилганларни, Қуролли Кучлар сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбийлар ва соҳа фахрийларини байрам билан самимий табриклаган.
Live
All“Demokrat.uz” rahbari qamaldi
12 November
AQShlik jurnalist “Oltin qalam” mukofotini oldi
12 November