Мирзиёев Нукусга борди
Ўзбекистон
−
30 Март 2023 11055 1 дақиқа
Бугун, 30 март куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига борди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ташрифдан мақсад ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишишдан иборат.

Ташриф давомида янги корхоналар ишга туширилиб, республикада саноатни ривожлантириш йўналишлари белгиланади.
Шунингдек, давлат раҳбарининг ёшлар билан мулоқот қилиши, маҳаллалардаги ишларни кўздан кечириши ҳамда маданий тадбирда иштирок этиши режалаштирилган.
Live
БарчасиБААдаги ЙТҲда 14 киши ҳалок бўлди
13 Ноябрь