Мирзиёев конструктив мухолифат ҳуқуқларини кафолатлашга ваъда берди
Жамият
−
14 Июль 2023
9067Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда конструктив мухолифат фаолиятини таъминлашга ваъда берди. У бу ҳақда бугун, 14 июль куни янги президентлик муддатига киришиши муносабати билан ўтказилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати қўшма мажлисидаги нутқида сўз очди.
“Биз демократия ва очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, конструктив мухолифат фаолиятини, сўз ва матбуот эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаймиз”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, давлат раҳбари, Ўзбекистонда барча сиёсий ҳуқуқлар қаторида виждон ва эътиқод эркинлиги кафолатлари сўзсиз таъминланишини айтди.
“Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг қайси ўлкаси ёки минтақасида бўлмасин, қонунларимиз ҳимоясида бўлади. Чет элдаги ватандошларимиз билан алоқаларни янада мустаҳкамлаймиз”, дейди Президент.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь