Мирзиёев Қишлоқ хўжалиги вазирига: “Қани, этигинг йўқ-ку?”
Жамият
−
28 Январь 2021
36708Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан танишди ва Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевдан вазирнинг этиги қаердалигини сўради.
“Қани сенинг этигинг ҳам йўқ-ку?” дейди Президент ёнидагилардан вазирга ростдан ҳам этик кийдирилганини сўраб.
Видеода айтилишича, Бухоро вилоятининг кўп ерлари шўрҳок, қумлоқ ва сув эса танқис. Бундай ерларида ҳосилдорликни ошириш осон эмас. Қишлоқ хўжалиги вазирига бу ишда этик ҳам зарур бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев ДХХ Бухоро вилояти мулозимига қатъий талаб қўйгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси