Мирзиёев Бишкекдан Душанбега йўлга чиқди
Жамият
−
14 июн 2019 7208 1 дақиқа
Бугун, 14 июнь куни Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси якунига етди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди.
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона назар билан” мавзуси остида ўтади. Унинг ишида кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлардан, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлардан 30 дан зиёд делегация иштирок этиши кутилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август