Мирзиёев БАА Вице-президентини табриклади

Олам

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти лавозимига тайинланган Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Абу-Даби амирлиги Валиаҳди этиб тайинланган Шайх Ҳолид бин Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаёнга табриклар йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Қайд этилишича, давлат раҳбари уларни ушбу янги тайинловлар билан самимий қутлаб, энг эзгу тилакларини билдирган. Биродар Амирликлар халқига тинчлик-осойишталик, давомий равнақ ва тараққиёт тилаган.

Мактубларда биргаликдаги интилишлар ва қатъий саъй-ҳаракатлар туфайли охирги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасида қарор топган кенг қамровли алоқалар ўзаро ишонч, юксак ҳурмат ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг