Мирзиёев Алиевни Кўксаройда кутиб олди
Жамият
−
21 Июнь 2022 3999 1 дақиқа
Бугун, 21 июнь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикасига давлат ташрифи билан келган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Икки мамлакатнинг давлат байроқлари билан безатилган майдонда Озарбайжон Президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни кутиб олди.
“Давлат раҳбарлари шоҳсупага кўтарилдилар. Ўзбекистон ва Озарбайжон давлат мадҳиялари янгради. Мамлакатларимиз етакчилари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар”, дейилади Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабарида.
Маросимда Ўзбекистон ва Озарбайжон расмий делегациялари аъзолари ҳам иштирок этди.











Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель