Мирзиёев Ҳукумат ваколатини кенгайтиришни таклиф қилди
Жамият
−
20 Июнь 2022
7094Олий Мажлис Сенати, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига янги қонунчилик таклифларини киритиш ваколати берилиши мумкин. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда айтиб ўтди.
“Фуқароларнинг давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш мақсадида қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи институтини ислоҳ қилишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман. Хусусан, Конституциямизга қонунчилик таклифларини киритиш институтини жорий этишни таклиф қиламан”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Қайд этилишича, мазкур институт доирасида 100 минг кишидан кам бўлмаган миқдордаги фуқаролар ўз қонунчилик таклифларини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш имкониятига эга бўладилар.
“Шу асосда энди халқ бевосита қонун ижодкори сифатида ташаббус кўрсатиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Мазкур янги қонунчилик таклифларини киритиш институтини Олий Мажлис Сенати, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссиясига ҳам бериш вақти келди, деб ҳисоблайман”, дея таъкидлаган Шавкат Мирзиёев.
Президент ижро ҳокимияти органларининг конституциявий жавобгарлик соҳаларини, ваколатларини кенгайтириш билан бирга уларнинг амалга оширилиши устидан жамоатчилик ва парламент назоратини кучайтириш ҳам талаб этилишини урғулади.
"Шу маънода, Ҳукумат ваколатларини кенгайтиришни таклиф этаман", деган Президент Мирзиёев.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь