Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бошқармасига раҳбар тайинланди
Жамият
−
25 Декабрь 2022 18371 1 дақиқа
Подполковник Баходир Тоиров Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тайинловга қадар у Миллий гвардиянинг Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи бўлиб ишлаган.
Бундан ташқари, у Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлашни ташкиллаштириш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Live
Барчаси