Миллий гвардия ходимлари имтиёзли кредит асосида автомобиль олиши мумкин
Жамият
−
18 Июль 2019 11191 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси жорий йилнинг 17 июлида “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини қабул қилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва махсус унвонга эга ходимларига мамлакатда ишлаб чиқарилган енгил автотранспортларни сотиб олишга имтиёзли кредитлар берилади.
Унга кўра, йилига 300 тагача автотранспорт сотиб олиш учун қуйидаги шартларда имтиёзли кредит берилади:
• кредит муддати – 5 йилгача;
• дастлабки бадал – автотранспорт қийматининг 20 фоизи миқдорида;
• кредит фоиз ставкаси – Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг плюс 2 фоиз миқдорида;
• кредит бўйича таъминот – сотиб олинадиган автотранспорт гаровга қўйилади.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь