Миллий боғда океанариум барпо этилади
Жамият
−
11 Январь 2020 5919 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Бу ерда замонавий маданият ва истироҳат боғи барпо этилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрдаги қарори асосида бунёдкорлик ишлари икки босқичда амалга оширилмоқда. Биринчи босқичда 9 гектар майдонда океанариум, амфитеатр, кинотеатр, кўнгилочар ўйингоҳ, эртакнамо қаср, мусиқали фаввора, автомобиллар тураргоҳи қурилади. Иккинчи босқичда 12 гектар ҳуддудда мавзули парк, болалар учун автодром ва аттракционлар, аквапарк бунёд этилади.

Шунингдек, кафе ва ресторанлар, савдо дўконлари ташкил қилинади. Ҳаво мусаффолигини таъминлаш мақсадида каштан, қарағай, япон софораси, магнолия, эман, қайин каби дарахтлар экилади.
Истироҳат боғи тўлиқ модернизация қилингач, бир кунда 10 минг кишигача хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Бу аҳолининг мазмунли ҳордиқ чиқаришини таъминлаш билан бирга Тошкент шаҳрининг туристик жозибадорлигини ҳам оширади.

Давлатимиз раҳбари истироҳат боғининг йил давомида ишлашини таъминлаш, одамлар оилавий дам олиши учун кенг имконият яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Боғда Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларимиздаги қадимий обидалар макетини ўрнатиб, ёшлар ва сайёҳларнинг тарихимизга қизиқишини ошириш муҳимлиги таъкидланди.

Шу ерда Тошкент шаҳри туманлари ҳокимлари билан мулоқот бўлди.








Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025