Миллионерлар қандай қоидаларга амал қилади?
Бу қизиқ
−
28 Май 2019
4854Орамизда миллионерлар ҳақида егани олдида, емагани кетида, қийинчилик кўрмай, ҳаётнинг аччиқ-чучугини татимай яшайди деб ўйлайдиганлар бор. Лекин улар ҳам бу дорилламон кунларга, миллионерлар қоидаларига амал қилиб эришганини ҳаммамиз ҳам билмаймиз. Қуйида сизнинг эътиборингизга ҳам ана шу ҳаётий қоидаларни тақдим этамиз.
• Пулларни сарф қилишни бас қилинг.
Ибрат учун машҳур тадбиркор Роберт Флетчнинг тажрибасини келтирамиз: “Украинага келганимда, ўзимга 50 долларга уяли телефон сотиб олдим. Мен бу ерда ҳатто 18 ёшли қизнинг қўлида 200 дан 500 долларгача бўлган телефонларни кўрдим”.
• Пул жамғаришни бошланг.
Даромаднинг 10 дан 50 фоизгача бўлган қисмини тежаш керак. Мантиқ оддий: сизда пул бўлмаса, янги бизнес имкониятларидан фойдаланиш имконияти бўлмайди, шу билан бирга “Пул пулни чақиради” деган пул қонунини амалда текшириб кўриш керак.
• Кўчмас мулк ва ўз уй жойингизга пул сарфланг
Кўчмас мулк инвестиция учун яхши имконият бўлиши мумкин.
• Пулларингизни ҳимоя қилинг
Пулларни эҳтиёткорлик, кафолатланган ва хавфсиз равишда сарфлаган мақсадга мувофиқ.
• Пулларни ақлли ва тажрибали кишилар билан бирга инвестиция қилинг
Инвестициялар бўйича энг яхши ҳамкор – аллақачон пул ишлаб топиш бўйича тажрибага эга бўлган шахс. У қандай инвестициялар даромад келтириши ва қайсилари ишончли эканлигини айтиб бериши мумкин.
• Жамғарилган пуллар сизга кўпроқ пул келтиришининг янги усуллари ҳақида ўйланг. Яъни, сиз сақлаётган пулларни яна ва яна кўпайтиришни ўйланг.
• Роберт Флетчердан қоида: сизда бешта даромад манбаи пайдо бўлса, улардан биринини тўлиқ ўйин-кулгу ва йирик харидлар (автомобиль, янги телевизор ва бошқалар)га сарфлашингиз мумкин.
LiveБарчаси