Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларига субсидия ажратиладиган бўлди
Жамият
−
21 Январь 2020
3786Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қуйидаги харажатлари учун 50 фоиз субсидия ажратилади. Экспортёр субсидия олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилади.
“Мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг янги технологияларига ўргатиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган мева-сабзавот маҳсулотларининг ташқи бозорларида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини қоплаш учун субсидиялар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Низомга кўра, мева-сабзавот маҳсулотлари экспортёрларининг қуйидаги харажатлари учун 50 фоиз субсидия ажратилади:
- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларини мева-сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг янги технологияларини жорий этишга ўргатиш;
- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзоларининг ерларида агротехник тадбирлар мониторингини ўтказиш (cубсидия суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 бараваридан ошмаслиги лозим);
- қишлоқ хўжалиги бирлашмалари аъзолари томонидан етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларда сотиш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш.
“Экспортёр томонидан тақдим этилган ҳужжатлар 7 иш куни ичида кўриб чиқилади”, дейилади хабарда.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси