Метро поездларнинг ҳаракат тезлиги камайтирилади 

Жамият

image

Тошкент метрополитенининг барча ер усти станцияларидаги поездлар ҳаракат тезлигини камайтиради. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” ДУК хабар берди.

Қайд этилишича, ҳаво ҳароратининг кескин исиши сабабли, поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент метрополитенининг барча ер усти бекатларида ҳаракатланаётган поездлар тезлиги соат 12:00 дан 18:00 га қадар камайтирилади.

Айтиш жоизки, ушбу ҳолат электропоездлар қатновидаги оралиқ интервалларга ҳам таъсир қилади. Яъни энди поездлар бекатларга секинроқ келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

197

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг