Метан “заправка”да машинанинг газ баллони портлаб кетди
3-саҳифа
−
24 Февраль 2023 23570 1 дақиқа
Бугун, 24 февраль куни соат 16:08 ларда Қарши шаҳар “Насаф” кўчасида жойлашган “заправка”да Nexia 3 автомобилига газ қуйиш вақтида газ баллони ёрилиб, портлаб кетган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ФВБ Матбуот хизмати хабар берди.
Оқибатда 2019 йилда ишлаб чиқарилган, оқ рангли автомашинанинг орқа қисми тўлиқ шикастланган. Ҳодиса жойида ёнғин содир бўлмаган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат бўйича тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
Барчаси
Ўзбекистон шакар импортини чеклади
27 Октябрь